Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳижобни орқадан ўраш...

00:00 / 17.06.2011 | eski savollar | 2820
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ. Бир савол мени қийнайди - ишда ҳижобда юришда муаммолар туг'иляпти, бино ичида орқадан о'раб юринг, ко'чага чиққаниздан кейин майли қанақа кийимда юришизни о'зиз биласиз деб со'ради директор. Илтимос, нима қилишни билмаяпман, ишдан бо'шайми...Ишдан бо'шатишга бо'шатгилари келмаяпти. Аммо жамоамиз орасида директордан илтимос қилишгани учун ҳам манга буни ётиг'и билан тушунтиришди...Илтимос бу ҳақида кенгроқ ма'лумот берсангиз.Олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аёл кишининг номаҳрам эркакларга нисбатан аврати юзи ва икки кафтидан бошқа бутун баданидир. Маълумки, муслима аёлга баданини номаҳрам эркаклардан тўсиб юриш Аллоҳ томонидан буюрилгандир. Мўмина-муслима аёл шарафини сақлаш учун Аллоҳнинг амрига итоат этиб, авратини номаҳрам эркаклардан беркитмоғи керак. Бунинг учун эса, юзи ва икки кафтидан бошқа бутун танасини тўсиб турадиган кийим киймоғи лозим. Шунингдек, кийим юпқа, баданга ёпишган, тор бўлмаслиги ҳам зарур. Номаҳрам эркакларнинг эътиборини жалб қилмайдиган даражада бўлиши керак.Рўмолни орқадан ўрасангиз ҳам бошқа кийим бўйин ва томқларингизни тўсиб турадиган бўлиши керак

Топ рейтинг www.uz Openstat