Ассалому алайкум! Мен Россияга акам ва тоғаваччамни олип келганман, ўзбекистонда бўлганимизда бошлиғимиз иш топиб бергани учун 25 фоиз пул олади деганимда рози бўлишди. Ҳақиқатан ҳам бошлиғимиз илгарилари 25 фоиз оларди шу йил келганимизда мен уни 20 фоиз олишга кўндирдим. Энди ўша 5 фоизни ўзимга олсам бўладими, харом луқма бўлмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Ўша пулни уларга айтмай олиб қолсангиз уларнинг ҳаққини ботил йўл билан еган бўласиз. Валлоҳу аълам!