Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Руҳларга чироқ ёқиш

11:42 / 09.06.2019 | Shahnoza | 2521
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, минг бор узр бидат тўғрисидаги савол жавобларни ўқидим аммо илтимос саволимни бефарқ қолдирмасангиз. Оиламиздаги турли муаммолар биз тез-тез ўтганлар рухига атаб чироқ ёқмаслигимиздан эканлигини онамга айтишибди, лекин бу ишни ширк деб билар эдик. Онам олдиндан ис чироқ ва сурпа олиш каби амаллар бажарилганлигини ва бундан фойда топдим деганлар йўқ эмаслигини айтмоқдалар ва болаликларида ҳайит байрамида ис чироқ ёқилса ўтганларга боради дея уқтиришганини айтдилар. Уларда иккиланиш пайдо бўлди ва сизлардан бу ҳақда савол жўнатишимни сўрадилар. Ҳурматли устозлар аждодларимиз бажарган бу ис чироқ амаллари қанчалик ҳато ёки буларга эргашиш тўғрими? Ноўрин бўлса саволим минг бор узр. Жавоб учун раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Бу ширкнинг айни ўзи ҳисобланади. Инсон фойда кўрган тақдирда ҳам бу каби ширкка яқинлашмаслик керак. Ароқ ичган ҳам зино қилган ҳам қаллоблик йўли билан бировларни молини олувчи ҳам маза қилади ва фойда топади. Лекин охиратдаги жойи дўзах бўлади. Ширк эса охиратда ҳам кечирилмайдиган амал. У фойда абадий дўзахни сотиб олишга лойиқ эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat