Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим тўлиқлигича ойлик маошимни олса, соғлигим учун эътибор бермаса, даволаниш учун ўзимга хам рухсат бермаса, ота-онамни уйига боришимга рухсат бермаса, жуда кўп зулм ўтказиб адолатсизлик қилса шунда хам аёлнинг устидаги хақлари устунлигича қоладими? Бу саволни йўллаётганлигим, агар доимий равишда хамма айтганларини сўзсиз бажарсам, хақларимни талаб қилмасам (хонадон ва рухият тинчлиги учун) имкониятларим яна қисқариб у кишида кўникиш хосил бўладида зулмлари ошса ошганки камаймаган. Хақларимни талаб қилиб бўйсунмаган холатларимда баъзан ўзгариш бўлган. Шундай аёл гунохкор бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Бунчалик даражада бўладиган бўлса аёл гуноҳкор бўлмайди. Валлоҳу аълам!