1. Бу тушунча мутлақ нотўғри.2. Бу ҳадиснинг маъноси ёмонликка қарши қўлдан келганича курашиб яшанг деганидир. Бу эса, инсон бахти саодатли бўлиши учун ҳаракат қилиш керак дегани. Сиз бундай эзгулик учун айтилган ҳадисни том тескари маънога айлантириб олибсиз. Сиз ҳадисларнинг матнини ўзигизча турли бўлмағур маъноларга йўйишнинг ўрнига, ҳадисларнинг шарҳини ўқишга ҳаракат қилинг. Аллоҳ таоло Ислом динини бандаларининг икки дунё саодат йўлига бошлаш учун жорий қилган.