Ассалому алайкум! Оёқ кийим тагига нажосат теккан бўлса пок ерга ишқаланиши билан пок бўлишини билиб олдим. Агар оёқ кийим тагига пешоб тегса у ҳам ерга ишқаланиши билан оёқ кийим пок бўладими ёки ювиш керакми? 2. Агар инсон қайт қилиб қайт қилинганни босиб олсачи, у ҳам ерга ишқаланиши билан пок бўладими ёки ювиш керакми?
– Ва алайкум ассалом! Суюқ нажосат тегса ювиш шарт. Агар Махсига нажас ёпишса ва у нажосат гўнг, қон, маний каби қотиб қолувчи бўлса ва қуриса уни ерга ишқалашлик билан покланади. Бу Имом Аъзам ва Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳимлар фикрларидур. Бунга Имом Муҳаммад хилоф қилиб, Махсини манийдан бошқа нарсадан бундай поклаб бўлмайди, деганлар. Имомлар далили:
"Агар махсига нажосат бўлса уни ерга ишқаласин, чунки ер махси учун покловчи нарсадир".
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қачонки бирортангиз ковуши ила нопок нарсани босса, тупроқ унинг покловчисидур" дедилар. Бошқа бир ривоятда:"Қачонки икки махсиси ила нопок нарсани босса, уларнинг покловчиси тупроқдир"дейилган. Бу ҳам қуюқ нажасат ҳақида эди.
Аммо суюқ ҳўл нажас махсига тегса, албатта уни ювиш шарт бўлади. Чунки суюқ нажосатлар махсига шимилиб кетади ва уни уқалаб ташлаш мумкин бўлмайди. Валлоҳу аълам!