Ассалому алайкум! Уй узоқ муддатли қарзга олинган бўлса, ушбу қарзнинг фақат кейинги 1 йиллик тўлови миқдори закот ҳисоблашда эътиборга олинар экан ва закот ҳисобланиши керак бўлган жами пул миқдоридан ушбу қарзнинг кейинги 1 йиллик тўлови миқдори айрилиб ташланар экан. Ушбу узоқ муддатли қарзни 15 йилда эмас, узоғи 1-2 йилда қайтараман деб ният қилиб турса ҳам закот ҳисобланиши керак бўлган жами пул миқдоридан ушбу қарзни чиқариб ташлайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Чиқариб ташлайди. Валлоҳу аълам!