- Ва алайкум ассалом!
САДАҚАИ ФИТР
الْفِطْرَةُ مِنْ بُرٍّ وَمَا يُتَّخَذُ مِنْهُ، وَمِنْ زَبِيبٍ نِصْفُ صَاعٍ، وَمِنْ تَمْرٍ أَوْ شَعِيرٍ صَاعٌ، وَجَازَ مَنَوَانِ بُرًّا
Садақаи фитр буғдойдан, ундан олинадиган нарсалардан ва майиздан ярим сў берилади. Хурмо ёки арпадан бир сў берилади. Буғдойдан икки мун берса ҳам бўлади.
«Фитр садақаси» ва «фитр закоти» ҳамда «садақа» ва «закот» сўзлари бир-бирининг ўрнига ишлатилаверади.
Ҳанафий мазҳабида садақаи фитр вожиб ҳисобланади. У садақа Рамазондан фитр(оғиз очиқлиги)га чиқиш муносабати ила берилгани учун ҳам «фитр садақаси» номини олган.
Садақаи фитр ҳижрий иккинчи санада жорий қилинган. Бошқа садақалар молдан қилинса, бу садақа киши бошидан қилинади.
Фитр садақаси шариатга киритилишига қуйидаги оят ва ҳадислар далилдир. ("Кифоя" китобидан).
Фуқаҳоларимиз ярим сў буғдойни таҳминан 3.600гр ча деб белгилашган. Шуни қийматини закотга қодир бўлмаган мусулмонга берсангиз бўлади. Ўзбекистондаги яқинларингизга айтиб мусулмонларга бердириб қўйсангиз ҳам бўлади. Шунда сизга ўша пулни бериш қарз бўлади. Валлоҳу аълам!