Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Мен автомашиналарни бўлиб бўлиб тўлашга 2 йил, базиларини 2 ярим йилга сотганман. Энди закот бериш учун қандай ҳисоблашга бошим қотябди. Қўлимдаги нақд пул ва сотган автомашиналардан қолган суммани ҳаммасини жамидан қирқдан бирини ҳисоблаб закот бераманми? Ёки бошқача ҳисобланадими? Агар шундай ҳисобласам, у машиналарни пулини кейинги йил ҳам олиб бўлмаган бўламанку. Илтимос шу ҳақида батафсил маълумот берсангиз. Жавобингиз учун олдиндан ташаккур.