Ассалому алайкум! Ман зулук билан беморларни даволайман. Зулуклар бир марта ишлатилади. Зулук тайёрловчилар 3-4 йил ёшга тўлмаган буқани қони билан боқади. Тайёр зулуклар 2 йил оч қўйиб кейин ишлатилади. Шифосига келсак жуда зўр мўжиза. Дунёда 1000 йиллардан ишлатилиб келади. Хар бир ишлатилган зулукни хар ким ўзича йўқотади. Кимдир кўмади, ким ахлатга ташлайди ким унитазга. Ман зулукни қийналиб ўлмасин учун беморларимга зулукни устига бир қошик туз солиб кўмишни тавсия қиляпман, чунки тузда қайт қилиб тез ўлади. Манга тўғри йўл кўрсатинглар, шу ишим жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Нима қилиб бўлса ҳам зарарсиз ҳолатга келтирилса бўлди. Валлоҳу аълам!