Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рибога пул олиб касодга учрадим

15:38 / 09.12.2022 | ABDULLOH | 887

Ассалому алайкум! Мен бир кишидан ўз нафсим учун фоизга катта қарз олганман фоизи катта жуда катта. мен рибо ёмонлигини унчалик билмаганман энди билдим энди билиб туриб пулни фоизи билан тўлайми ёки фақат танини берсам бўлдими. 2)шу олган қарзим 400 миллион сўм йиллик 120 фоиз бу дегани бир йилда 900 миллион сўмга тенглашоб кетади анча жабр бўлаяпди қарзни ёпиш учун банкдан йиллик 20 фоизга кредит олсам ва кредит олиб шу қарзимни фоизи билан ёпсам бўладими сабаби кредитни фоизи камроқ биламан лекин рибо. мақсадим у олган кишимни пулини эртароқ қилиб бериш ва пул бўлгандам дарҳол бакдагини насиб бўлса ёпиб ташласам бўладими бундай қилмасам қарзимни узишга умуман пул йўқ фоиз эса катталашмоқда. мен у кишига фоизини бермай фақат танини берсам ҳам бўлади ҳеч нарса қила олмайди ҳеч қандай хужжат ёки далил йўқ лекин менда лавз бор лавзимни бузишни хохламагандим фақат илтимос сизлардан тўлиқроқ малумот берсанггиз мен аниқ бир қарорга кела олмаяпман


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қарзни фақат танини тўланг. Фоизини тўламанг. Қарзни қарз билан ёпманг. Банкдан кредит олманг. Уйингизни сотиб бўлса ҳам ундан қутулинг. Қилган ишингиз учун тавба қилинг ва истиғфорни кўпайтиринг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat