Ассалому алайкум! Ҳадис ва ҳаётда 3-жуз 1-бобида айтилганки ҳар бир амалга ният қилиш фарз диб. Амаллар учга бўлинади Аллоҳ буюрган ва қайтарган амаллар ва мубоҳ амаллар ҳар уччала амални Аллоҳнинг розилигини қасд қилиб қилиши кереклиги этилмоқда. Ман тушуаятганим мубоҳ амаллар яни инсон ўзи ҳоҳлаб қиладиган амаллар, масалан ман зинадан чиқсам ўзим ҳоҳлаб чиқаман, чиқишимдан аввал Аллоҳни розилигини ният қилиб чиқишим тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Ўша ўқиган саҳифангизни орқасида қуйидаги сўзлар бор:
Мубоҳ амаллар. Емоқ-ичмоқ, оила ҳаётига ўхшаш ишлар. Инсон бу амалларни ниятсиз қилса, ажр олмайди. Аммо Аллоҳнинг розилигини топиш ниятида қилса, ажр олади. Аллоҳнинг розилигини кўзлаб ният қилиш билан ҳар бир мубоҳ амал ибодатга айланади. Масалан, ибодатга қувват бўлсин, деган ниятда таом тановул қилиш ҳам ибодат бўлади.
Агар ибодат бўлиб ажр олмоқчи бўлсангиз ният қилиб қўясиз. Ажр ва савоб керак бўлмаса ихтиёрингиз. Валлоҳу аълам!