Ассалому алайкум! Устозлар, бир танишимдан макруҳ вақтдан кейин таҳоратни янгилаш керак деган гапни эшитиб қолдим. Шу тўғрими? Мисол учун аср намозидан кейин шом вақтида таҳоратни янгилаб ўқиш шартми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Модомики таҳорат бузилмас экан, янгитдан қилиш шарт эмас. Валлоҳу аълам!