Ассалому алайкум! Масжидда ё тахорат олиб бўлгач базида орқадан пуфакчадей ел чиққандек гумон пайдо бўлади. У ичаклардан келиб чиқади деб ўйламайман. Лекин семиз хам эмасман. Бирдан шу нарса бўлади. На хиди на саси чиқади. Кейин хадисга асосланиб, гумон билан аниқ нарса бузилмайдига асосланиб намозни ўқийман. Лекин ичимни тахорат кетган бўлсачи дегар хаёл қийнайди. Қилётган амалии тўғрими ё гунох бўб қоляптими? Нима килай?
– Ва алайкум ассалом! Ичингиздаги “тахорат кетган булсачи” деган хаёлга эътибор берманг. У васавас бўлади. Валлоҳу аълам!