Ассалому алайкум! Мактабда 7-8-синфларда ўқиётганимда, таҳоратга сув бўла туриб, совуқ фаслларда онам таҳорат олиб намоз олишимга рухсат бермас эдилар, чунки осон касал (шамоллаб) қолардим. Фақат ички аьзоларимга сув теккизар, ювар эдим. Қолган амалларни оҳак деворга (ранги қўлга ўтмайди) қўлимни ишқаб ҳудди таҳорат олгандай 3 мартадан бажариб чиқардим. Шу даврдаги намозларим қабул бўлган ҳисобланадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Агар ҳолат ҳақиқатда ҳам ўшандай бўлса яъни сизни саломатлигингиз таяммумга рухсат берадиган даражада бўладиган бўлса адо бўлган бўлади. Кўнглингиз тўлмаса қазоларини ўқиб қўйинг. Валлоҳу аълам!