Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таҳорат борасида

12:57 / 16.02.2022 | Δοςτοη Βεκ | 1574

Ассалому алайкум! Менда жуда кўп ҳолатда қорним дам бўлади. Ҳар бир намозим олдидан таҳорат оламан. Ҳаттоки баъзан таҳорат олиб бўлганимдан кейин ҳам бузилиб қолади. Яна қайтадан қилишимга тўғри келади. Намоз ўқиётган вақтимда таҳоратим кетса намозни бузиб бошқаттан янги олиб келишим шартми. Яъни соҳиби узрли ҳолатига менинг сабабим тўғри келадими? Агар бўлса фақат фарз намози учунми ёки суннат намози учун ҳам ўтаверадими.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бир намоз вақти кирганидан то чиқиб кетгунига қадар узрдан холи ҳолатда таҳорат олиб фарз намозни ўқишга имконият топа олмасангиз соҳиби узр бўласиз. Соҳиби узр ҳар намоз вақти учун таҳорат олади ва ўша вақт ичида истаганча фарз ва нафл намоз ўқиши мумкин. Валлоҳу аълам!

Ушбу линкдаги мақолани ўқинг:https://fiqh.uz/maqola/586 


Топ рейтинг www.uz Openstat