Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шу хадисни шархлаб берсангизлар

12:15 / 27.06.2019 | Javohir Umrzoqov | 1652
Ассалому алайкум! Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Қанийди ёшларга буюрсам, улар менга ўтин тўпласалар. Сўнгра мен ҳеч қандай узрсиз уйида намоз ўқийдиган қавмни устидан ўт ёққан бўлар эдим”. Имом Муслим шу маънода ривоят қилган. Шу хадис саҳиҳми? Шу хадисни шархлаб берсангизлар.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳа саҳиҳ. 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَدَ نَاسًا فِي بَعْضِ الصَّلَوَاتِ فَقَالَ: لَقَدْ هَمَمْتُ أَنْ آمُرَ رَجُلًا يُصَلِّي بِالنَّاسِ، ثُمَّ أُخَالِفَ إِلَى رِجَالٍ يَتَخَلَّفُونَ عَنْهَا، فَآمُرَ بِهِمْ فَيُحَرِّقُوا عَلَيْهِمْ بِحُزَمِ الْحَطَبِ بُيُوتَهُمْ، وَلَوْ عَلِمَ أَحَدُهُمْ أَنَّهُ يَجِدُ عَظْمًا سَمِينًا لَشَهِدَهَا يَعْنِي الْعِشَاءَ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.
وَفي رِوَايَةٍ: إِنَّ أَثْقَلَ صَلَاةٍ عَلَى الْمُنَافِقِينَ صَلَاةُ الْعِشَاءِ وَصَلَاةُ الْفَجْرِ، وَلَوْ يَعْلَمُونَ مَا فِيهِمَا لَأَتَوْهُمَا وَلَوْ حَبْوًا، وَلَقَدْ هَمَمْتُ أَنْ آمُرَ بِالصَّلَاةِ فَتُقَامَ، ثُمَّ آمُرَ رَجُلًا فَيُصَلِّيَ بِالنَّاسِ ثُمَّ أَنْطَلِقَ مَعِي بِرِجَالٍ مَعَهُمْ حُزَمٌ مِنْ حَطَبٍ إِلَى قَوْمٍ لَا يَشْهَدُونَ الصَّلَاةَ فَأُحَرِّقَ عَلَيْهِمْ بُيُوتَهُمْ بِالنَّارِ
 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи намозларда бир қанча одамларнинг йўқ бўлганини билиб:
«Батаҳқиқ, мен бир кишини одамларга намозга ўтиб беришини, намозга келмай, орқада қолаётганларга ўзим бориб, уларнинг уйларига ўтин боғламларини қалаб туриб, устиларидан ёқиб юборишларини амр қилишга қасд қилдим. Агар бирлари семиз гўштли суяк топсалар, унга ҳозир бўлар эдилар», дедилар. Яъни, Хуфтонга, демоқчилар.
Бешовлари ривоят қилганлар.
Бошқа ривоятда:
«Мунофиқларга энг оғир намоз Хуфтон ва Бомдод намозларидир. Агар у иккисидаги нарсани билганларида, эмаклаб бўлса ҳам келар эдилар. Батаҳқиқ, намозга амр қилиб, у қоим қилинганда бир кишини одамларга намоз ўқиб беришини буюриб, сўнгра ўзим ўтин боғламларини кўтарган одамлар билан намозга ҳозир бўлмаган одамларнинг олдига бориб, устиларидан уйларига ўт қўйиб юборишни қасд қилдим», деганлар.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдан жамоат намозига бормаслик қанчалар ёмон эканлиги кўриниб турибди. Акс ҳолда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ундайларни уйига қамаб туриб, устидан ўт қўйиб юборишга қасд қилмас эдилар. Хуфтон ва Бомдод жамоатларига ҳозир бўлмаганлар бир ўринда мунофиқ деб аталиши ҳам жамоат намозининг шариатимиздаги аҳамиятини кўрсатади.
Шунингдек, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Эмаклаб бўлса ҳам келар эдилар», дейишлари ҳам қаттиқ гапдир.
Буни Хуфтон ва Бомдод намозларини жамоат билан ўқиганларга бериладиган савобни билганларида ёхуд бу икки намоз жамоатини тарк этганларнинг гуноҳи ва унинг оқибати нима бўлишини билганларида, эмаклаб бўлса ҳам келар эдилар, деб тушунмоқ лозим. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat