Ассалому алайкум! ТИЛАНЧИ ВА ТЎН Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бир тўн ҳадя қилинганди, уни Оиша онамиз олиб қўйгандилар. Бир куни бир тиланчи У зотни эшикларини тақиллатиб бирор нима садақа қилишлигини сўради. У зоти бобарокот: — Эй Оиша! Ўша тўнимни унга берайлик! — дедилар ва у тиланчига бердилар. Тиланчи у тўнни бозорга олиб бориб баралла: — Эй одамлар! Расулуллоҳнинг тўнини ким олади? — дея бақира бошлади. Шу вақт бир кўзи ожиз киши буни эшитиб, ўзини бир қулига: — Сен бориб, Расулуллоҳнинг муборак тўнларини қанча қиммат бўлса ҳам сотиб ол! — деди. — Агар улгуриб сотиб олиб келсанг, Аллоҳнинг важҳи учун озодсан! Ўша қул биринчи бўлиб тўни муборакни сотиб олиб, кўр мавлосига олиб келиб озод бўлди. Кўр тўни муборакни қўлларига олиб: — Эй Роббим... Расулуллоҳнинг ҳурмати билан ва яна қўллларимдаги у зотнинг тўни муборакларини ҳурмати ила мени кўзимни қайтар, бу қоронғулик дунёдан озод қил! — дея дуо қилганди Аллоҳнинг изни ила кўзи кўра бошлади. Хурсанд бўлган ҳолда тўни муборакни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўтариб олиб бориб: — Эй Аллоҳнинг Расули, бу мендан сизга ҳадя, буни қабул қилинг, — деб, бўлиб ўтган воқеъаларни айтиб берди. У Зоти бобарокот кулдилар, ҳатто, муборак тишлари ҳам кўриниб кетди. — Эй, Ойша! Бу тўнни кўринг, бир камбағални бой қилиб, бир қулни озод қилиб, бир кўрни бўлса кўзини қайтариб яна ўзимизга қайтиб келди! - деган эканлар... Шундай мазмунда ҳадис борми?
– Ва алайкум ассалом! Бу тўқима ҳадис. Валлоҳу аълам!