Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Туриб сув ичиш

14:25 / 11.09.2023 | Moony girl | 563

Ассаламу алайкум! Ман бугун жуда чанқаган эдим ва туриб сув ичдим, агар ўтириб ичишга имконият бўлмаса туриб ичиш жоиз деб эшитгандим, Лекин ёнимдаги одамлар Пайғамбаримиз Мухаммад Соллаллоху Алайхи Васаллам турб сув ичсангиз оғзингизга қўлингизни тиқиб қусинг деганлар деб жахл қилищди. Ман этибор бермадим. Бундай нарса ёқми? Ва туриб ичиш жоизми бази холларда?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сувни ўтириб ичиш мустаҳаб. Имкон борича ўтириб ичишга ҳаракат қилиш керак. Вазият тақозо қилган вақтда эса зарурат юзасидан туриб ичишда кароҳият йўқ. Ўтириб ичишга имкони бўла туриб унутиб туриб ичган инсон эса ҳадисга амал ўлароқ қусишга ҳаракат қилиши мустаҳабдир. Ҳадиси шарифда бундай дейилган:

 وَلِمُسْلِمٍ وَأَبِي دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيِّ: نَهَى النَّبِيُّ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنِ الشُّرْبِ قَائِمًا. وَلِمُسْلِمٍ: لَا يَشْرَبَنَّ أَحَدٌ مِنْكُمْ قَائِمًا فَمَنْ نَسِيَ فَلْيَسْتَقِئْ 

Муслим, Абу Довуд ва Термизийларнинг ривоятида: 
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тик туриб ичишдан қайтардилар», дейилган.
Муслимнинг ривоятида эса: 
«Сиздан бирортангиз ҳам тик туриб ичмасин. Ким унутган бўлса, қусиб юборсин», дейилган.

 عَنْ عَمْرِو بْنِ شُعَيْبٍ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ جَدِّهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: رَأَيْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَشْرَبُ قَائِمًا وَقَاعِدًا. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَصَحَّحَهُ 

Амр ибн Шуайбдан, у отасидан, у бобоси розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинади: 
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни тик туриб ҳам, ўтириб ҳам ичаётганларини кўрдим».
Термизий ривоят қилган ва саҳиҳ деган.
Шарҳ: Уламо аҳли ичимликни тик туриб ёки ўтириб ичиш ҳақида келган ривоятларнинг ҳаммасини жамлаб, таққослаб, бошқа сабабларини ҳам топиб, ўрганиб чиққанларидан сўнг «Ўтириб ичиш мустаҳабдир, тик туриб ичиш эса баъзи вақтларда жоиздир», деганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat