Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Туркий ва ҳабашлар ҳақида ҳадис

20:33 / 20.07.2022 | Зоҳид | 1212

Ассалому алайкум! Интернетда бир ҳадисга кўзим тушиб қолди. Сунан Абу Довуд 4302. Расули Акрам соллаллоҳу алайхи васаллам ҳабаш ва туркий халқларни ёлғиз қолдиришни буюрганлар то бу халқлар уларни ёлғиз қолдирар экан. Ҳадиснинг матни қуйидагича.

 حَدَّثَنَا عِيسَى بْنُ مُحَمَّدٍ الرَّمْلِيُّ، حَدَّثَنَا ضَمْرَةُ، عَنِ السَّيْبَانِيِّ، عَنْ أَبِي سُكَيْنَةَ، - رَجُلٍ مِنَ الْمُحَرَّرِينَ - عَنْ رَجُلٍ، مِنْ أَصْحَابِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم أَنَّهُ قَالَ ‏ "‏ دَعُوا الْحَبَشَةَ مَا وَدَعُوكُمْ وَاتْرُكُوا التُّرْكَ مَا تَرَكُوكُمْ ‏"‏ ‏

 Шундай ҳадис борми? Бўлса, унга шарх берсангиз, илтимос.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ушбу ҳадисни Абу Довуд, Насоий ва Имом Байҳақийлар ривоят қилишган. 

حَدَّثَنَا عِيسَى بْنُ مُحَمَّدٍ، حَدَّثَنَا ضَمْرَةُ، عَنِ السَّيْبَانِيِّ، عَنْ أَبِي سُكَيْنَةَرَجُلٍ مِنَ الْمُحَرَّرِينَ، عَنْ رَجُلٍ مِنْ أَصْحَابِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ سَلَّمَ أَنَّهُ قَالَ: دَعُوا الْحَبَشَةَ مَا وَدَعُوكُمْ، وَاتْرُكُوا التُّرْكَ مَا تَرَكُوكُمْ

Озод қилинганлардан бири Абу Сукайна Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир саҳобаларидан ривоят қилади: 
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Модомики ҳабашлар сизларга тегмаса, сизлар ҳам уларга тегманг. Модомики турклар сизларни тинч қўяр экан, сизлар ҳам уларни тинч қўйинг». 
Ат-Тийбий айтади: ... Ҳабашлар ва туркларни хоссатан тарк қилишга буюрилишининг сабаби шундаки, ҳабашлар ва бошқа қавмларнинг мамлакатлари билан мусулмонлар ўртасида чўл ва даштлар бор бўлиб, мусулмонлар уларнинг юртига киришларида катта машаққат ва қийинчиликлар бўлганлиги учун у ерга кириб боришга буюрилмаганлар. Туркларнинг эса адовати шиддатли ва ерлари совуқ, ислом қўшини бўлмиш араблар эса иссиқ иқлимдан бўлганлари учун уларга қарши юриш қилишга буюрилмаганлар. (Ҳабаш ва турклар) шу икки сир туфайли уларни тарк қилиш кўрсатмаси билан хосланганлар. Аммо, (Аллоҳ сақласин) улар мусулмонлар юртига бостириб кирадиган бўлишса, бирор кимса учун уларга қарши жангни тарк қилиш жоиз бўлмайди. (Мирқотул мафотиҳ). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat