Ассалому алайкум! Ман мактабда ўқиман, тақво қилишни иложиси йўқ. Мактабда бунга рухсат ҳам йўқ. Нима қилай, 5 маҳал номоз ўқиб мактаб боласи тақво қилмаса хукми қанақа?
– Ва алайкум ассалом! Намозингизга маҳкам бўлиб, вақтида ўқиб юрсангиз бўлди. Балоғат ёшида бўлсангиз авратингизни ҳам нима билан бўлсада беркитинг. Валлоҳу аълам!