Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Илмни зиёда қилиш дуоси

08:39 / 03.07.2019 | Oysha | 13074
Ассалому алайкум! Илмни зиёда қилиш учун қандай дуо ўқисам бўлади?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло "Тоҳа" сурасида Ўз расулига буюрган дуони қилинг. 

 فَتَعَالَى اللَّهُ الْمَلِكُ الْحَقُّ وَلَا تَعْجَلْ بِالْقُرْآنِ مِن قَبْلِ أَن يُقْضَى إِلَيْكَ وَحْيُهُ وَقُل رَّبِّ زِدْنِي عِلْمًا۝ 

114. Ҳақ Подшоҳ – Аллоҳ олий бўлди. Сенга ваҳийси битмасидан, Қуръонга ошиқма ва: «Роббим, илмимни зиёда қилгин», – дегин.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам субҳдан кейин ўқиган қуйидаги дуони ҳам ўқинг. 

اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا، وَرِزْقًا طَيِّبًا، وَعَمَلًا مُتَقَبَّلًا 

Маъноси: Аллоҳим сендан фойдали илм, покиза ризқ ва қабул бўладиган амални сўрайман. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat