Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоздан кейинги дуолар

21:10 / 18.08.2021 | Камолиддин | 2540

Ассалому алайкум! Ҳар куни бомдод ва хуфтон намозига ёши 80дан ошган хожи ота намозга чиқадилар, намоз тугагач, зикр тасбехлар айтиб бўлинганидан сўнг, хожи ота хар куни бир хил узундан узоқ дуо қиладилар, нуқта вергулигача бир хил такрорлайдилар(тахминан 2 дақиқа). Шу хожи ота дуо қиладиган вақтда қўлни дуога очмай саловат айтиб турса жоизми? Тахминан 100марта айтишга имконият бор.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Намозда фақат фарзларида имомга иқтидо қилинади. Фарз тугаб салом берилганидан кейин қолган амалларда ҳамма ўз ихтиёрида бўлади. Жамоат билан қилинган дуо ижобат бўлиши бор. Хоҳласангиз дуога қўшилинг хоҳласангиз зикр қилинг. Нима қилсангиз ҳам фитна чиқмайдиган ишни қилинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat