Ассалому алайкум!Муҳтарам шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари. Сизга қуйидаги саволимиз бор эди:Маълумки, улуғ шоир Махтумқули «Бўлмас» радифли шеърида шундай ёзган:Мағрур ўлиб юрма умринг гулина,Совриларсан бир кун хазон елина.Юз йил яшаб тушсанг ажал қўлина,Ўнгингдан сўлингга боққанча бўлмас.(Махтумқули-Фироғий. Сайланма. Т.: Ўзбекистон, 2008, 92-бет. Таржимонлар: А.Жумаев, Ж.Зулпиев).Бизнинг қўшиқчиларимиз эса ушбу тўртликни шундай кўринишда айтишади:Мағрур бўлиб кезма умринг гулига,Дуч келурсан бир кун хазон елига.Юз йил яшаб тушсанг ажал қўлига,Чапингдан ўнгингга боққанча бўлмас.Менимча, Махтумқули қуйидаги ҳадисга ишора қилган(талмеҳ санъати):«Бир куни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларнинг бирларидан сўрадилар:-Бу дунёда инсоннинг ҳаёти билан ўлими орасини қандай тасаввур қиласан?Саҳоба шундай жавоб берди:-Ҳаёт билан ўлимнинг орасини, икки намоз ўртасидаги вақтгача, деб биламан ё Расулуллоҳ.Шунда, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам, ҳар нафасда ҳақ бўлган ўлим ҳақида бунчалик кенгчилик қилиш, бепарво бўлиш яхши эмаслигини уқтирдилар ва бундай дедилар:-Мен эса, инсон ҳаёти билан ўлими орасини киши ўз ибодатидаги, ўнг тарафидан чап тарафига салом берганчалик вақт оралиғичадир, деб тасаввур қиламан».Мазкур хатолик ҳақида мақола ёзмоқчи эдим. Юқоридаги ҳадиснинг асл матни ва манбаларини аниқ билмайман. Шу масалада ёрдам беришингизни сўрайман. Олдиндан ташаккур. Оллоҳ Сиздан рози бўлсин.Ҳурмат билан Ҳусан Карвонли.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Мен мақола ёзмоқчи бўлганларга далил топиб бериш даражасига етганим йўқ.