Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пайгамбаримиз Муҳаммад с.а.в.нинг уйланишлари

00:00 / 30.05.2007 | eski savollar | 25473
Ассаламу алайкум Шайҳ ҳазратлари,Узр вақтингизни олаётганимиз учун.Мени анчадан бери о'йлантириб келаётган мас'ала - Пайг'амбаримиз Муҳаммад с.а.в. нинг Ҳадича онамиздан со'нг Оиша онамизга (ул зотнинг 9 ёшларида) уйланишлик шарт шароитлари мас'аласидир.Бу масала ҳозирги замон мантиқий нуқтаи назаридан, ва ҳусусан Г'арблик Ислом критиклари томонидан Пайг'амбаримизга бо'лган ишончни сусайтириш мақсадида ко'пинча қ'о'лланилмоқда.Шунинг учун сиздан илтимос, Пайг'амбаримиз С.А.В. нинг 52 ёки 53 ёшларида (адашган бо'лсам узр) о'ша вақтда 9 ёшда бо'лган Оиша онамизга уйланишлик сабабларини ва буни тақозо қилган шароитларни тушунтириб берсангиз.Жавонгиз учун олдиндан ташаккур.Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аллоҳ хоҳласа, яқинда «Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласининг «Нубувват хонадони хонимлари» номли жузи нашдан чиқади. Ўша китобда бунга ўхшаш тўҳматларга раддиялар бор.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллари кўп бўлишининг турли ҳикматлари борлигини аввал ҳам айтиб ўтилди. Бу ҳикматлар икки турга бўлинади: умумий ҳикматлар ва хусусий ҳикматлар. Умумий ҳикматлар қуйидагилардан иборат:1. Таълим-тарбияга оид ҳикматлар.Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллари сони кўпайиши, асосан, Ислом уммати аёлларига дину диёнат ва шариат аҳкомларини ўргатувчи устозлар тайёрлаш билан боғлиқ бўлган. Маҳлумки, Ислом ижтимоий ҳаётнинг барча соҳасини, каттаю кичигини илоҳий қонун асосида қайтадан қуриб чиқди. Жамиятнинг ярми эса, аёллардан иборат. Умумий таҳлимни Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам берсалар ҳам, унинг кўпгина қирраларини аёлларга аёл киши етказиши керак эди. Шу сабабдан, Пайғамбаримизнинг рисолатини аёлларга тўкис етказишда оналаримиз хизмат қилганлар. Улар бу ишни шараф билан уддалаганлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан энг кўп ҳадис ривоят қилган шахс Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу бўлсалар, иккинчи ўринда Ойиша онамиз турадилар. Шуни эслашнинг ўзи кифоя бўлса керак. Бунинг устига, Пайғамбаримизнинг суннатлари фақат гапларидан иборат эмас. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қилган амаллари ва иқрорлари ҳам суннатдир. Оналаримиз Пайғамбармиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга яшашлари давомида У зотдан кўрган амал ва ҳолатларини ҳам Ислом умматига етказганлар.2. Шариат қонунларини жорий қилиш билан боғлиқ ҳикматлар.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллари кўп бўлишининг яна бир ҳикмати баҳзи шарҳий ҳукмларни жорий қилишда кўринади. Бунга ушбу сурада ўрганиб ўтган оятларимиз ёрқин мисолдир. Жоҳилиятда кенг тарқалган «асранди бола тутиш» одатини ботил қилиб, унинг ўрнига исломий ҳукмни жорий этиш учун Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ўзларининг аввалги асранди ўғиллари Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу талоқ қилган Зайнаб бинти Жаҳш розияллоҳу анҳога уйланишни буюрди. Бу никоҳда ҳеч қандай шаҳвоний мақсад бўлмай, бош масала жоҳилият қонунини ботил қилиб, Ислом қонунини жорий этишдир.3. Ижтимоий ҳикматлар.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллари кўп бўлишининг умумий ҳикматларидан яна бири ижтимоий масалаларда кўринади. Мисол учун, У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Ойиша онамизга уйланишларини олайлик. Бунда ижтимоий алоқаларни мустаҳкамлаш ҳикмати бордир. Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг Исломга, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга қилган фидокорликларини тақдирлаш, ўртадаги алоқани янада мустаҳкамлаш учун у кишининг қизларига уйланганлар. Худди шу гапни Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг қизлари Ҳафса онамизга уйланишлари ҳақида ҳам айтишимиз мумкин.4. Сиёсий ҳикматлар.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг баҳзи аёлларга уйланишларида сиёсий ҳикматлар ҳам бор. У зотнинг баҳзи оналаримизга уйланишлари сабаб бўлиб, баҳзи қабилалар, жамоа ва тоифалар Исломга кирган, мусулмонлар янада кучайганлар.Мисол учун, Бани Мустаҳалақ қабиласи билан бўлган урушда Жувайрия бинти ал-Ҳорис онамиз асирга тушадилар. У киши фидя-тўлов тўлаб, асирликдан озод бўлмоқни истаб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ёрдам сўрайдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у киши учун фидя бериб, ўзлари уйланиш ниятлари борлигини айтадилар. Жувайрия онамиз рози бўладилар. Пайғамбармиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Жувайрия онамизга уйланганларини кўрган мусулмонлар, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам куёви бўлган қавмни асирликда ушлаб турамизми, деб барча Бани мустаҳлақлик асирларни озод қиладилар. Бундай олижаноблик ва мардликни кўрган Бани Мусталиқ қабиласи бирдан Исломга киради.Ойиша бинти Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳо; Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қиз ҳолатида уйланган бирдан-бир хотинлари Ойиша онамиздир. У зот оналаримиз ичидаги энг заковатли, ёдлашга қобилиятли, илмлиси эдилар. Улуғ саҳобалар ҳам ўзлари еча олмаган масалаларда Ойиша онамизга мурожаат қилишарди. У кишининг тўққиз ёшда келин бўлишлари ўша вақт учун оддий ҳолат бўлган. Шунинг учун ҳам у вақтдаги душманлардан бирортаси ҳам бу ҳолни пйғамбар алайҳиссаломга айб сифатида зикр қилмаган. Бугунги кунги душманлар буни айб дейишаётган бўлсалар, уларнинг ақли қисқа ва фаросати йўқлгининг аломатидир. Ойиша онамиз Абу Ҳурайрадан кейин энг кўп ҳадис ривоят қилган, фиқҳ, тиб ва шеҳр илмида ҳам тенгсиз зотдирлар. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Ойиша онамизга уйланишларида, юқорида айтиб ўтганимиздек, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳунинг анҳу Ислом учун, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам учун кўрсатган чексиз фидокорликларидан миннатдорлик кайфияти ҳам бор эди.-

Топ рейтинг www.uz Openstat