Ҳурматли Шайҳ Ҳазратлари аввало мусулмонларни мушкулини енгил қилаётганингиз учун Аллоҳ :жж сизни о'з паноҳида асрасин. Ҳазрат мени сизга бир саволим бор эди: Мен "Сгушенний молоко" чиқараман фақат бир айби бор "узстандарт" эмас чунки "узстандарт" болса бозорда сотилиши қийин бо'лади. Бизни "ба'зи" юттдошларимиз да "ростандарт" россияда ичлаб чиқарилган нарса сифатли бо'лиши ҳақида фикрлар бор шу сабабли ман "росстандарт" да чиқараман лекин мандан олаётган инсон я'ни бозорга тарқатадиган инсон шуни биладики бу нарсани мен ишлаб чиқараётганимни я'ни о'збекистонда ишлаб чиқарилаётганини билади, энди у инсон бозорда айтиб сотадими буни мен билмайман. Шу нарса мен учун ҳалолми ёки ҳаром ҳисобланадими?Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Исломни ривожи учун қилаётган ишларингизга Аллоҳ :жж дан омад тилаб қоламан
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Ўша савдо белгиси қонуний бўлса, жоиз. Аммо ноқонуний бўлса, сиз фақат савдо белгисини ўзингизча қўйиб маҳсулот чиқараётган бўлсангиз дуруст эмас.