Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Лизинг

12:39 / 18 сентабрь | Ahror | 200

Ассалому алайкум! Юртимизда фаолият юритаётган Аутолизинг компанияларининг базисининг шартларига кўра мошина олган шахс 30% олдиндан тўлайди ва қолган 70% лизинг компания шахсий маблағидан қўшиб мижозга автосалондан мошина олиб беради. Мижоз лизинг компания тўлаб берган 70% тўловни устига 10% қўшиб бир йилда бўлиб тўлаб беради. Агар мижоз тўловни бир йилда тўлаб бера олмаса унга икки маротабагача огаҳлантириш берилади хар бир огоҳлантиришдан сўнг бир хафта кутилади. Шунда ҳам мижоз тўлаб бермаса, унга нисбатан жарима қўлланилади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Лизинг савдоси хоссатан бизнинг диёрда ижара билан савдони қоришмасидан иборат. Савдо машина сотиб олувчини мулки бўлиши шарт деб билади. Ижара эса машина ижарага берувчини шахсий мулки бўлиб, олувчи ундан ижарага фойдаланиш ҳуқуқига эга деган нарсани билдиради. Лизинг компаниялари ўзларига фойда келтирадиган ўринда ижарага берганмиз дейишади, зарарни қоплаш керак бўлган ўринларда сотганмиз деб айтишади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat