Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Биткоин ва бошқа криптовалюталар

17:09 / 26.12.2017 | Azam | 13457

Ассалому алайкум! Қадрли устозлар, биткоин ва бошқа криптовалюталар ҳаром диб ҳисобланишини хеч чуна ололмадим. Чунки у долларга ўхшаган нарсаку? Бир мисол келтирсам: йилни бошида 100$-ни 600 минг сўмга сотиб олдим дейлик, кейин бир йил кутиб уни 800 минга сотиб юбордим, чунки курс кўтарилди. Мен шунда 200 минг сўмга ютуқда бўлдим хисоб. Худди шу системада биткоин ва криптовалюта ишлайди. Айтингчи, агар мен азгина криптовалюта ҳалол пулимга сотиб олиб, уни курсини кўтарилишни кутиб кегин сотиб юборсам, фоиз устидан қўймасдан, у пул ҳаром бўладими? Мен нотўғри иш қилган бўламанми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Биз бутун дунё мусулмон уламолари уюшмасининг бош котиби доктор Али Муҳиддин Қорадоғий билан суҳбатлашганимизда у киши “мусулмонларга буни тавсия қилмаймиз, жоиз эмас” деб фатво бердилар. Сиз шу фатвога амал қилиб тураверинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat