- Тушиб кетган ҳомиланинг баъзи аъзоси аён бўлса, бола ҳисобланади. Бас, унинг онаси нифосли ҳисобланади. Муддатидан олдин тушиб кетган ҳомилада бирорта панжами ёки шунга ўхшаш аломатлар бўлса, у ҳомила бола ҳисобланади ва онасига бола туққан аёлга жорий қилинадиган ҳукмлар жорий қилинади. Жумладан, ўша она нифосли ҳисобланади.