Ассалому алайкум! Ёз фаслида кун узайиб тун қисқаради. Биз соат 21 ларда таомланамиз ва гостиницада ишлаймиз ва кечга яшовчилар таомланиб бўлиб ошхонани йиғиб бўлиб хуфтон намозини ўқигунча соат 00, базида 1 бўлиб кетади. Бомдод намози эса соат 2ларда бўлгани учун ухлай олмайман ухласам намозим қазо бўлмасин қуёш чиқишидан аввал ўқийин дейман ва соат 2 гача ўтириб намоз ўқиб кейин ухлайман. Бу ишим тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Ишингиз шуни тақозо қилса ишга чиққан кунларингиз шундай қилишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!