Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

турмуш қуриш

00:00 / 18.07.2007 | eski savollar | 4733
ассаламу алейкум! бу саволга тезроқ жавоб олиҳс умидидаман чунки бу киммидир ҳаёти.Кеча бир аёл билан танишиб қолдим.Ҳижоб ураганига 3 ой булибди. яна у беве экан турмуҳс уртоги вафот этганига 9 ой утибди.У аёл тез тез бир маршруткага чиқаркан у ни шафёри унга исломдан гапираркан,яни ҳижоб урашига уша ҳсафёр саббачи десаям буларкан.энди у иши турмуш қуришни таклиф қилаётган экан., учинчи ҳотин қилиб.мени ҳайрон қолдирган нарса никоҳ маҳфий буларкан.я'ни аёлли қарингдошлари ва булажак кундоҳслари бу ҳақда билмаслиги кере экан(Бу булажак киёв таклифи).Аёл улган эри уйида қайн онасибилан 2 боласи билан яҳсайверар экан. улр учрашиб туришаркан.У одамми айтиши буйича бева аёлли зинодан сақламоқчи экан.шу мумкинми? бу ҳолатда у ҳамма ҳотинларига тенг муомала қилолмидику, яна турмуш қурганда ош бериш бу никоҳни ҳаммага элон қилишчун деб уйлардим. мен нотугри деган булардим лекин мени фикрим га кафолат юқ.уни устига уйланмоқчи булган кишини ҳам илми бор экан.Шайх хазратлари ёки далил келтира оладига форум иштрокчилари илтимос шу саволга жавоб берила. мен уаёлга ёрдам беришга вада берганман ҳа у 27 ёшда олдиндан раҳмат

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ўша аёлга мазкур ҳайдовчидан бошқа эр топилмас эканми? Бу каби ишларда шошилмай, маслаҳат билан иш кўриш керак. Аёл умри бўйи бировга билдирмай, учинчи хотин бўлиб бошқалардан беркиниб ўша эркак билан учрашиб юриши шартми?!- Афсуски, баъзи аёллар жуда ҳам содда бўлишади. Диний гапларни айтган одамларнинг алдовига учиб қолишади. Менга ҳам бунга ўхшаш хабарлар кўп келган. Биттаси бир бечора аёлни алдаб, ҳажга олиб бораман, у қиламан, бу қиламан деб никоҳлаб олиб бир кечадан кейин ғойиб бўлибди. Аёл бечора уни топа олмайди. Бошқа эр қилай деса, бировнинг никоҳида. Мазкур ноинсоф эса, ҳеч бўлмаса бошини очиб қўймай қочиб кетган.- Бундай ҳолатларда кенгаш билан, суриштириб, билиб, етти ўлчаб бир бкесиб иш кўриш керак. Намозни, ҳажни, қироатни ўртага қўшсагина ишониб кетавериш тўғри келмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat