Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Никох

11:16 / 14.10.2021 | Шохрух Жураев | 1285

Ассалому алайкум! Бир биродаримиз никох қилиш мақсадида ёнида икки эркак биродарлари билан ўзи билан яқин муносабатда бўлиб келаётган қизга қўнғироқ қилиб менга ўзингни бағишладингми дебди қиз эса ха деб жавоб берибти. Жавобни гувохлар эшитишибти. Йигит қизга энди орамизда никох бор ота онанг сени мажбур қилиб бошқасига бериб юборолмайди дебти. Қиз бу холатни тшунмай никохни домлалар ўқийдику қандай қилиб никох бўлади орамизда дебти. Йигит далил қилиб Набий алайхиссаломни никохнинг хазили хам чин деган хадисларини айтибти ва интернетда тарқалган бир домланинг синфдошлар ўртасидаги никохга оид марузасини мисол қилиб айтибти. Энди қизни бошқа бир йигитга фотиха қилиб қўйишибти. Биродаримиз сўраябтиларкий агар орамизда никох бўлса никох устига никох йўқку қолаверса талоқ хам қилиш ниятим йўқ лекин унинг ота онаси менга қизларини беришга рози бўлмай бошқа бир кишига мажбурлаб узатишябти дейишди. Хурматли устозлар бу никох сахихми ёкий ботил? Никох бўлса ота онага қандай тушинтириш лозим. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қизни бермайдиган бўлса, унга зулм қилиб ва хийла йўли билан талоқ қилмасдан юришдан Қуръонда ман қилинган. Қолаверса, аксар уламолар телефон орқали никоҳ боғланмайди деганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat