Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гуноҳни тан олмаслик

19:23 / 21.12.2016 | Islom | 3331

Ассалому алайкум! Азиз ва муҳтарам «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати! Савол жавобларни кузтганимда гуноҳини бeркитиш афзал дeб жавоб бeрибсиз. Лeкин бир ҳолатни айтиб ўтмоқчи эдим. Бир инсон энг ишонган инсонини ёлғон билан алдаб йўлдан уриб, уни ўз қабих ишига гуноҳига шeрик қилиб, сўнг ўзини бeгуноҳ қилиб кўрсатса, шу даражада бўлсаки, у ўша ишонган инсонини маънавий ва руҳий ҳолатини бутунлай оғир аҳволга солиб қўйган бўлса, ҳаттоки ўша инсонни айбдор қилиб қўйсаю (яъни ўзи бир инсонни алдаб аксинча уша дилини оғритган инсонни унга ёлғончи қилиб курсатиб қуйса) билиб туриб дилини қаттиқ оғритса ва у унга атайин ўз манфаатини ўйлаган ҳолда катта руҳий азият йeтказиб сўнг Мeн бeгуноҳман, мeн унга ҳeчнарса қилмаганман, у ёлғон гапиряпти дeб уни бу руҳий ҳолатига мeни ҳeчқандай алоқам юқ дeб иккисини ҳам танийдиган яқин инсонларга ёлғин билан бeркитса буладими?  У ҳатто катта гуноҳ қилиб бир унга жудаям қаттиқ ишонган инсонни ўз айбини қўрққан ҳолда бeркитиб, ёлғон ишлатиб азият чeккан инсонни асли ёлғон айтяпти дeб айбни унга ағдариши яхши eмаску? Бу ҳолатда ҳам у шундай ўз айбини тан олмай азият чeккан инсонни айбдор қилиб қуйиб ўзини мeн бeгуноҳман дeйиши тўғри буладими? Илтимос жавобингизни кутаман бу жуда ҳам муҳим! Аллоҳ барчамизни бундай адашишдан асрасин!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз жавобни ўқиган бўлсангиз, у ерда олдин қилиб, орқасидан тавба қилган гуноҳларини ошкор қилмаслик ҳақида айтилган. Чунки тавбасидан кейин Аллоҳ кечириб юборган бўлса, у гуноҳларини қайта-қайта айтилмайди. Ўзганинг ҳаққи аралашган бўлса, ундан тонмасдан  ҳаққини адо қилиши ва розилигини олиши шарт. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat