Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Акалик хурмати

00:00 / 31.12.2009 | eski savollar | 2531
Шайх жаноблари!Бир масалада ердам берсангиз.Мен уз тасаруфимдаги бир мулкни акамга вактинча фойдаланиш учун берган эдим.лекин унинг угли ушбу мулкни бошка максадда (мен норози буладаган) ишлаетганини курдим вва жиянимни бундай килмаслигини акам бехабарлиги учун акамга етказдим.Лекин акам бирданига аччикланиб жиянинг нима килган такдирда хам менинг хурматим учун барча нарсага чидашинг керак деди.Мен уз нарсамни кайтариб беришини сурадим.У кайтариб берса хам мендан норизо эканини билдириб каргади.Уни хакороатли сузлари мени гангитиб куйди.Нима килсам акамни рози киламан, узи ота дан кейин ака укалик хурмати,хак хукуклари кандай? Азиз домлажон, маслахатингизга мухтожман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

КАТТА АКАНИНГ ЎРНИ ВА УНГА ЯХШИЛИК ҚИЛИШ ҲАҚИДАГИ БОБСаъийд ибн Амр ибн Оссдан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ака-укаларнинг каттасининг ҳаққи отанинг боласига бўлган ҳаққичадир».Катта аканинг укаларидаги ҳаққи отанинг боласига бўлган ҳаққи кабидир. Шунинг учун оилада ота вафот этиб кетса катта ўғил бошлиқ бўлиб қолади. Бошқа фарзандлар унинг укалари, сингиллари ким бўлса бўлсин, отага қандай итоат қилса катта акага шундай итоат қилиши керак. Чунки Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам буни айтиб турибдилар. Катта аканинг ҳаққи отанинг болага бўлган ҳаққи кабилигини яхши билишимиз керак.Мусулмонларда бу ҳадиси шарифга яхши амал қилиб келинган. Оилаларда отадан кейин катта ака бошлиқ бўлиб қолган. Уни укалари отанинг ўрнига ҳурматлаганлар ва унга итоатда бўлганлар.Аммо бу итоат шариатга мувофиқ ишлардадир. Шариатга номувофиқ иш бўлса, ота-онага ҳам, катта акага ҳам итоат қилинмайди. Сизнинг гапингизга қараганда ҳам, жиянингиз ношаръий иш қилганга ўхшамоқда.

Топ рейтинг www.uz Openstat