Ассалому алайкум! Яқинда кўчиб ўтдик. Уйимиз орқасида яшовчи қўшним фолбинлик қилар экан. Кўпинча уни уйига келган одамлар мендан уйи қаердалигини сўрашади. Унинг гунохларига шерик бўлмай деган мақсадда билмайман деб жавоб бервораман. Бу ишим қанчалик тўғри? Билган нарсамни билмадим деб гунохга ботиб қолмайманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Билсам ҳам айтмайман деб қаттиқ туриб олинг. Валлоҳу аълам!