Ассалому алайкум! Ёшим 26да. Ҳали уйланмаганман. Номаҳрам аёллар билан яқинлик, зино қилмаганман. Кўпинча мустаҳаб қилгани ўтирганимда катта ҳожат келиб қолса, бироз кучлироқ кучансам манийга ўхшаш суюқлик сизиб чиқади. Шаҳват билан отилиб чиқмайди. Баъзида 1-2 томчи, баъзида 5-6 томчигачаям сизиб чиқади. Бу ҳолат кучанмасдан енгил ҳожат қилсам ҳам содир бўлиб туради. Бу аниқ мазий эмас деб ўйлайман, чунки бир икки марта текшириб кўрсам оқишроқ, қўйиқроқ жуда манийга ўхшаш кўринишда эди. Бу маний бўлса ғусл вожиб бўладими? Ишхонада бўлганим учун ғусл қилишга имкониятим йўқ.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Маний шаҳват билан отилиб чиқсагина ғусл вожиб бўлади. Бирор жойдан сакрагани ёки кучангани учун маний чиқса ғусл вожиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!