Ассалому алайкум! Убайдуллоҳ ибн Абу Жаъфардан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фатвога журъатли бўлганингиз дўзахга журъатли бўлганингиздир», дедилар». Доримий ривоят қилган. Ушбу ҳадис бўйича савол бермоқчи эдим. Агар кишидан атрофидаги инсонлар шариат юзасидан савол сўраганда ўқигани бўйича ёʼл кўрсатиб юборса, масалан, бу саволингиз жавобига зикр аҳлидан сўранг ҳайʼатидаги устозларимиз шундай деганлар, Одинахон устоз бундай жавоб берганлар, деб илмли устозларнинг айтганларини далил қилса, ўзи фатво берганга кирмайдими? Менда бу ҳолат кўп бўлади, шу ерда шундай дейилган, бу ишни қилинг ёки қилманг деб айтаман. Албатта, илмим жуда кам, юқоридагидай қилишим жоизми ёки бошқа яхши биладиганлардан сўранг деганим маъқулми?
– Ва алайкум ассалом! Фатво беришга кирмайди. Таҳминан гапириб юборманг. Валлоҳу аълам!