– Ва алайкум ассалом! Унинг ишхонасида сиз шариат кўрсатмаларига амал қилиб, ишлашингиз мукин. Саволингиздан аёл кишига ўхшайсиз. Сизни у киши билан ёлғиз қолишингиз, насиҳат қилишингиз каби ишлар шаръан тўғримикин шуни ҳисобини олинг. Қолаверса у одамни “ман бунақа нарсалага ишонмиман ҳич ким бориб кемаган” дейиши шариатимизда куфр ҳисобланади. Унга гапи ўтадиган одамларга айтиб қўйинг. Ўзингиз юқоридаги ҳадисга амал қилинг.
وَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: لَا يَخْلُوَنَّ رَجُلٌ بِامْرَأَةٍ إِلَّا كَانَ ثَالِثَهُمَا الشَّيْطَانُ. رَوَاهُمَا التِّرْمِذِيُّ
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир эркак зинҳор бир аёл билан холи қолмасин! Акс ҳолда учинчилари шайтон бўлур», дедилар».
Иккисини Термизий ривоят қилган. Валлоҳу аълам!