Ассалому алайкум! Ўзим Тошкент шахрида яшайман. Қариндошларнинг кўпи Қирғизистонда яшашади. Қурбонликни қаерда сўйсам афзал? Тошкентдами ёки Қирғизистондами?
– Ва алайкум ассалом! Аслида ўзи турган юртда сўйиши керак. Бошқа жойда муҳтожлар кўп бўлса, бошқа ерда сўйиши ҳам жоиз. Қаерда бўлса ҳам қилсангиз бўлди. Ўзингиз қаерни афзал кўрсангиз ўша ерда сўйинг. Валлоҳу аълам!