Сиз берган саволлар ўта содда бўлганидан чуқур таҳлилни тақозо қилмайди. Сиз бировга илги кўрсатсангиз у тескари муомала қилса, сиз ажру савоб оласиз, у ҳам қилганига яраша олади. Сиз ўзингизга муносиб дўстни топасиз ва ҳадиси шарифга у билан бирга амал қиласиз.Пайғамбиримиз алайҳиссалом «Мўмин киши фаҳш сўзловчи бўлмайди» деганларида ўша ишни қилмаслиги керак деган маъно бор. Бу ҳадисга амал қилганлар савоб ва фойда олаверадилар, амал қилмаганлар эса, гуноҳкор бўлиб зарар кўраверадилар.