Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Илм олиш ҳақидаги ҳадис

00:00 / 09.02.2013 | eski savollar | 6118
ассалому алайкум. Ҳурматли шайх Ҳазратлари. Роббим умрингизни зиёда қилсин. Устоз мана wу ҳадис саҳиҳми "1 соат илм олиш 1000 ракатлик намоздан афзал" дейилибди. Энди бу ерда қайси илм айтиляпти. Дунёвий билим ёки диний илимми? Устоз илм узи нима? Агар шундай булса нега Аллоҳ намоз уқимай илм олила демаган. Қайси бири 1-фарз буган илм или намоз? Куп савол берган булсам узур. Жавоб у.н олдҳндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Исломда илм талаб қилиш ҳар бир мусулмон учун бешикдан то қабргача фарз қилинган. Бу маънони кенгроқ тушунишга ҳаракат қилайлик. Фарз Аллоҳнинг қатъий амри бўлиб, уни бажариш ҳар бир мўмин учун мажбурийдир. Фарз амални бажармаган одам катта гуноҳ иш қилган бўлади, охиратда иқобга учрайди.Фарз икки қисмга бўлинади.Биринчиси – фарзи айн. Иккинчиси – фарзи кифоя. Фарзи айн ҳар бир мусулмон шахсан бажариши лозим бўлган ишдир. Уни бир одам учун бошқа одам адо эта олмайди. Бунга намозни мисол қилиш мумкин. Балоғатга етган ҳар бир мўмин беш вақт намозни ўқиши фарзи айндир. Ўқимаган одам эса гуноҳкор бўлади. Фарзи кифоя эса баъзи бир мусулмонлар адо этса, бошқалар учун ҳам кифоя қиладиган ишдир. Бунга жаноза намозини мисол қилиш мумкин. Бир мусулмон вафот этса, уни ювиб-тараб, жанозасини ўқиб, кўмиш ҳамма мусулмонлар учун фарз бўлади. Аммо фарзи кифоя бўлганлиги учун жанозани баъзи мусулмонлар ўқиса, кифоя қилади. Бошқалардан фарз соқит бўлади.Илм талаб қилиш борасида фарзнинг иккала қисми ҳам ишга тушади. Ҳар бир мусулмон учун ўзига керакли, ҳаёти учун зарур бўлган илмни, дийну диёнатни, ҳалол-ҳаромни билиш, бунинг учун зарур бўлган нарсаларни ўрганиш фарзи айндир. Ҳар бир мусулмон бу ишни қилиши шарт, қилмаган одам гуноҳкор бўлади. Мусулмонлар жамоаси учун керакли бўлган ҳунар ва илмларни талаб қилиш эса фарзи кифоядир. Ҳаётнинг ҳар бир соҳасида етарли мутахассисларни тайёрлаб олиш Ислом жамиятининг барча аъзоларига фарз бўлади. Эҳтиёжни қондирадиган даражада ва ададда мутахассис тайёрлаган жамият аъзолари бўйнидан мазкур умумий масъулият соқит бўлади. Бу фарз энди ўша мутахассислар зиммасига ўтади. Агар жамиятда уларнинг соҳаси бўйича камчилик юзага келса, гуноҳи ўша мутахассисларга бўлади.Сиз айтган илм ва намоз, фарзи илм ва нафл намоз ҳақидадир. Илм ўзига яраша фарз. Намоз ўзига яраша фарз. Мўмин одам иккисини ҳам ўз ўрнида бажаради.

Топ рейтинг www.uz Openstat