Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жаннатга эмаклаб кришлари саҳиҳми

16:45 / 21.03.2021 | Hojiakbar | 2325

Ассалому алайкум! Оиша онамиз айтганаканлар: Мен Росулуллоҳ алайҳиссалом шундай деганларини эшитганман: Абдураҳмон(ибн Абф) розияллоҳу анҳу жаннатга эмаклаб киради. Шу ривоят саҳиҳми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ рози бўлсин.  Ҳоким Абдурраҳмон ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Усра лашкарини тайёрлаётган пайтларида Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу у зотнинг ҳузурларига минг динорни олиб келиб, қўйниларига тўкди. Пайғамбар алай­ҳиссалом у(динор)ларни у ёқ-бу ёққа ағдариб, «Бугундан кейин Усмон нима қилса ҳам, унга зарар қилмас», дер эдилар».
Имом Аҳмад Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
«Оиша розияллоҳу анҳо уйларида туриб, Мадинадаги овозларни эшитди ва:
«Бу нима?» деди.
«Абдурраҳмон ибн Авфнинг карвони Шомдан ҳар хил нарсалар олиб келди», дейишди.
Карвон етти юз туядан иборат эди. Мадина шов­қинга тўлиб кетди. Шунда Оиша розияллоҳу анҳо:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Абдурраҳмон ибн Авфнинг жаннатга эмаклаб кираётганини кўрдим», деганларини эшитдим», деди. Бу гап Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳуга етди. Шунда у:
 «Агар қодир бўлсам, албатта, тик туриб кираман», деди ва карвонни эгар-жабдуғи ва юклари билан Аллоҳ йўлига атади». (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat