Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Руҳий ҳолат ҳақида

00:00 / 12.07.2011 | eski savollar | 2376
Ҳурматли устоз, яқинда "Руҳий Тарбия" китобингизни биринчи жузини уқиб тугатдим. Бу китобни анча аввал сотиб олган булсамда, энди уқишликни Аллоҳ насиб этди. Китобдан жуда катта манфаат олдим ва та'сирландим. Айниқса, китобнинг воқеликка яқинлиги ва унда та'рифи келган карамли аҳлоқларнинг қай ҳолда зиёда ва қачон нуқсон саналиши чиройли ва аниқ тушунтирилган. Аллоҳ сиздан рози булсин ва баҳтимизга сизни сог'-омон қилсин!Энди эса базан нафсимда содир булаётган бир ҳолат ҳақида савол юллашга ижозат бергайсиз.Г'арбда истиқомат қиламан, оилалиман. Аллоҳга беадад шукр, қудратим этганича ҳамиша исломни ҳаётимда акс эттиришга ҳаракат қиламан. Ҳафтада бир неча бор турли биродарларга тажwиддан дарс бераман. Ҳафта кунлари ширкатда ишлаганим учун ҳафта оҳири одатда дарсларга тула булади. Дарс давомида Қурон уқиш билан бир қаторда уқилган оятлар тафсири ҳақида ҳам баҳс юритамиз. Дарсларимиздан биродарларга ҳам, узимга ҳам манфаат катта. Ундан ташқари камина толиби илм булганим сабабли, мустақил уқийдиган ва тайёрлайдиган исломий дарсларим ҳам мавжуд. Кун тартибим қиладиган ишларга тула булганидан, ортиқча вақтим деярли кам булади. Базан ҳафта оҳиридан сунг нафсимда 2-3 кунгача ог'ирлик ҳис қиляпман. Бу ҳолат ҳудди, қорни туқ инсон мазали таом эб, ундан олдингидек маза олмаганга уҳшайди. Бу руҳий ҳолатни тушунтириб, очиб бериш бироз мушкул. Балки нафс ҳудди узини эминликда ҳис қилгандек булиб қолмоқда дейиш ҳам мумкиндир. Бу ҳол ҳамиша ҳам содир булавермайди, булса ҳам 2-3 кундан кейин утиб кетади, ундан ҳам купроқ давом этган ҳоллари ҳам бор. Аввалги салафи солиҳинларнинг ибодатлари, қиямул лайллари ҳақида куп уқиганмиз. Биз ҳам шундай булиш учун ҳаракат қилсак, базида юқродигига уҳшаш ҳолатларга дуч келмоқдамиз. Сиз азиз устозимизни узимга ҳам руҳий, ҳам ҳаётий устоз сифатида иҳтиёр қилганман. Юқоридаги ҳолатни сиз қандай изоҳлайсиз? Бу ҳолатдан қандай ҳалос булишлик ҳақида сиздан маслаҳат ва курсатма олмоқчи эдим.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу ҳолат бўлиб туради. Хавотир олишга ҳожат йўқ. Аста-секин ўтиб кетади.

Топ рейтинг www.uz Openstat