Ассалому алайкум! Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ ҳикоя қиладилар: Мен сабрни бир гўдакдан ўргандим. Кунларнинг бирида масжидга кетаётгандим, ҳовлида боласини ураётган бир аёлни кўрдим. Бола чинқириб йиғларди. Бир вақт эшик очилиб у қочиб чиқди ва ортидан эшик тамбаланди. Қайтаётиб қарадим. Бола бироз йиғлагандан кейин уй остонасига бошини қўйиб ухлаб қолди. Онасининг раҳми келиб, кўнгли эриб кетди ва эшикни очди. Буни кўрган Фузайл йиғладилар. Кўзёшларидан соқоллари ҳўл бўлиб кетди. Ва: "Субҳаналлоҳ! Банда Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг эшиги олдида сабр қилса, албатта Аллоҳ унга эшикни очаркан!" дедилар. Шу ҳикматли сўзни тушунтириб берсангиз? Аллоҳни эшигини олдида сабр қилиш қанақа бўлади? Мен сабр билан намоз, зикр ва куни бўйи истиғфор билан юрдим сабр қилиб. Лекин мени қалбимга Аллоҳ муҳаббатини жойлаб қўймади?
– Ва алайкум ассалом! Ўша сизга намоз, зикр ва истиғфорни насиб қилиши чексиз раҳми қилганининг аломатидир. Валлоҳу аълам!