Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шижоат

11:26 / 25.08.2020 | Abdulloh Abdurrohman | 1215

Ассалому алайкум! Бир неча йил муқаддам Аллоҳ ҳидоят қилиб, намоз ўқишни бошладим. Лекин, бу оила аъзоларимиз томонидан яхши кутиб олинмади. Қаршилик ҳам қилиб кўришди. Очиғи, илмнинг нақадар муҳим эканини илм ўрганганингиз сари англаб етар экансиз, валлоҳу аълам. Ўша пайтларда менга илму ҳикмат етишмаган экан-да, бошқачароқ йўл тутишим керак эди экан-да, деб хотирлайман. Менимча, ҳозир ҳам шундай. Бир муаммо бор: бу шижоат билан боғлиқ. Олдинлари маҳрам,номаҳрам каби тушунчаларни умуман тушунмасдим. Кейинчалик бироз тушуниб, синфдош қизлар билан қўл бериб кўришмай қўйдим. Баъзан қўл узатсалар ҳам сўрашмадим, мумкин эмас деб айтдим. Бироқ мендаги ана шу шижоат айрим қариндошлар билан бўлган муомалада ишламай қолади. Яъни тоғаларимнинг аёллари, аммаларимнинг қизлари, онамнинг амакиларининг аёллари қўл бериб кўришишади. Мен билан, укам билан. Бу ишни ҳалол ёки бўлаверади деб ҳисобламайман, асло. Афсуски, бунга барҳам беришга ҳам юракнинг қуввати етмайди. Укам 16 ёш, мен 19. Укамга намоз ўқишни таъқиқлаб қўйишган. Моддий ҳаётимиз жуда яхши, Алҳамдулиллаҳ. Ҳамма нарса етарли, фақат динимизни ўргатадиган, тақвога буюрадиган инсонга эҳтиёж сезамиз. Жуда кўп ёзиб бошингизни оғритган бўлсам, узр сўрайман. Ўзимиздаги шижоатни қандай қилиб оширишимиз мумкин? Эҳтимол бошқаларда ҳам шунга ўхшаш муаммо бордир деб савол турини Умумий қилиб белгиладим. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Афсуски ўша керак бўлган шижоат нафақат сизда балки биз каби толиби илмларда ҳам бўлмаяпти. Чунки толиби илмлар ҳам ўз вазифаларини бажармаяптилар. Инсонни шижоатига сабаб бўладиган нарса бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари, суннатлари, улар қилган ишлари, бошларидан кечирган воқеъаларидир. Биз ўша воқеъаларни ўқиганимизда йиғлаймиз, қалбимизда улардек ҳаёт кечиришга куч пайдо бўлади. лекин ўзимизда топган нарсани ўзгалар ҳам топиши учун таржима қилиб етказиш йўқ. Таржима ҳам қилинмоқда, етказилаяпти ҳам десак халқ илмига амал қилмайдиган инсондан қабул қилмас экан. чунки қалбдан чиққан нарса қалбга етиб бораркан. Ўзимиз амал қилмасак ўзгани амал қиладиган даражада таъсир қилолмас эканмиз. Гўёки ухлаётган одам ухлаётган одамни ёнида алжирашига ўхшаб қоларкан. Сиз умидсиз бўлманг, ҳақда давомли бўлинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat