Ассалому алайкум! Ёшим 16да. Алҳамдулиллаҳ намоз қолдирмасдан ўқийман, лекин номаҳрамларга яъни муслима-солиҳаларга қарайвераман. Бу шаҳват билан эмас, балким фахрланиб қарайман. Мен гуноҳкор бўламанми?
– Ва алайкум ассалом! Шаҳватсиз қарайман дейишингиз бу шайтонни макри. Ҳатто уламолар “инсон кимгадир ачиниб ҳам ғийбат қилиши мумкин, кимгадир нафрат билан қараб ҳам ғийбат қилиш мумкин”деганлар. Сизни қарашингиз ҳам шулардан бирига тушиб қолади. Валлоҳу аълам!