Ассалому алайкум! Мен яқинда булка цехга ишга кирдим. Бу касбда исломда нима иш халол нима иш харом ва нималарга эхтиёт бўлиш керак яхши билмайман. Сизлардан илтимос менга мусулмон хунарманд шу касбда қандай бўлиши кераклиги хақида тўлиқ малумот берсангизлар. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Энг аввалгиси намоз вақти бўлиши билан намозни ўқинг. Граммидан уриб қолманг, чўчқа юнгидан бўлган шёткани ишлатманг. Валлоҳу аълам!