Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аллоҳ Аёлни яратаётганда

21:38 / 07.08.2023 | Dilshod | 984

Ассалому алайкум! Ушбу сўзлар ростми? Аллоҳ Аёлни яратаётганда у олти кун кечроқ ишлади. Шунда унинг олдига фаришта келиб деди: "Нима учун бунга шунча кўп вақтингни сарфлаяпсан? Аллох жавоб берди: " Мен уни яратишим учун эътибор беришим лозим булган жихатларини кўр. У осон эгилувилувчан булиши лозим лекин, елимдан бўлиши керак эмас. 200 дан ортиқроқ ҳаракатланувчан қисмлари бўлиши керак ва шу билан бирга жозибадор харакатланиши керак. Касал булганида ўзини - ўзи даволай олиши керак. Кунига 18 соат ишлаши керак. Унда фақатгина 2 та қўл бўлиши керак, лекин у бир вақтнинг ўзида бир нечта фарзандларини бағрига боса олиши керак ва шундай бағрига боса олишини билиши керакки, ундан кейин хар қандай оғрик ўтиб кетиши керак. Хох у оёқ шикастланиши булсин, хох қалби." Фаришта ажабланиб; " Хакикатан хам шундайми. Ахир бунинг иложи йўқку. Бир кунга жудаям кўп вазифа, уни кейинга қолдир" "Йўқ"- жавоб берди Аллоҳ ъъМен уни бугун якунлайман ва у менинг суюклигим бўлади". Фаришта Аёлга яқинрок бориб унга тегиниб кўрди."Ё раббим, у шунчалар юмшоқ!" "Ха, у жуда юмшоқ лекин, мен шу билан бирга уни жуда хам кучли қилдим. Сен хаттоки хаёлинга хам келтира олмайсан. У нималарни енга олишини ва чидай олишини. У нозик куринади лекин, у катта кучга эга". “У уйлашни биладими ?”- сўради фаришта. Оллох жавоб берди: “У нафақат уйлай олади балки, тушунтира олади”. Фаришта аёлнинг ёноғига тегиниб кўрди. " Эй Роббим сен уни носоз яратиб қўйган кўринасан. У оқиб тушяпти. "Йўқ у носоз эмас" Аллоҳ фариштанинг гапини тўғрлаб. " Бу унинг кўз ёшлари"... " У нима учун керак?“- суради фаришта. “Улар унинг кайғусини, унинг севгисини, унинг ёлғизлигини, унинг қийинчиликларини ва ғурурини кўрсатади". Фаришта хақиқатан ҳам хайратланган эди. Аллоҳ сен хар нарсага қодирсан хамма нарса хақида уйлаяпсан. Аёл хақиқатан хам жуда ажойиб экан.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ёлғон. Бўлмаган нарса. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat