Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қурбонлик ҳақида

16:44 / 23.07.2019 | Sardorbek Mallaboyev | 1805
Ассалому алайкум! Менинг дадам хар сафар қурбон хайитида қурбонлик қиладилар ва мен хам бу йил ахд қилиб мен хам алоҳида қурбонлик сўйдраман деб айтдим. Улар айтишдики “қўявер оиламиз битта мен қилганим сизларга ҳам кифоя” деб, лекин мен қиламан дедим. Энди ҳозирги кунга келиб маблағим камроқ, у амалга энди нима қилишим керак? Лабз қилганим Аллоҳ йўлида учун сўяйми ёки шарт эмасми? Олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қурбонлик нисобга етар маблағи бор одамларга вожиб бўлади. Бир оилада неча кишининг моли нисобга етса ҳаммага алоҳида алоҳида қурбонлик вожиб бўлади. Битта оиладан битта кифоя қилади дейиш нотўғри. Мабодо ҳаммамиз тарафидан деб ният қилиб битта қўй сўйса ҳеч кимнинг зиммасидан қурбонлик адо бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat