Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Онамга намоз ўргата олмаяпман

18:38 / 23.07.2019 | محمد | 2051
Ассалому алайкум! Аллоҳга шукур мен ва синглим намоз ўқиймиз. Лекин онамга ўргата олмаяпман. Ёшлари 50 га бориб қолдим. Қачон намоз ўқийсиз десам ҳали вақти келмади дейдилар, ҳали ўлмайманку деган гапларни айтсалар жуда қўрқиб кетаман. Ҳар доим даъват қиламан, Қиёмат, Жаннат ва Дўзах ҳақларида маърузалар қўйиб бераман, эшиттираман лекин афсус... фойдаси бўлмаяпди. Бугун эса шу мавзу юзасида қаттиқ ранжитиб қўйдим. Агар намоз ўқимасангиз мен билан гаплашманг деган эдим жуда қаттиқ хафа бўлиб йиғладилар. Айтингчи мен нотўғри иш қилдимми? Тўғри она барибир она ҳисобланади, лекин мен онамни тўғри йўлга солиш учун шундай деган эдим. Ёши катталарга ҳам айтиб даъват қилдирдим фойдаси бўлмаяпди. Мен биламан Қиёматда намоз ўқимаганларга қандай қийноқли азоб бўлишини мен шундан қўрқаман. Ҳозир эса онам мендан ранжиганлар. Мени ниятим онамга Аллоҳни танитиш. Қўрқадиган нарсам шуки онам 1-марта бўлса ҳам Аллоҳ учун намоз ўқимаганлари. Бир кун келиб улар ҳам вафот этадилар шу кунгача ўргатишни ният қилганман. Онамга қаттиқ даъват қилсам хафа бўладилар, юзаки даъват қилсам парво ҳам қилмайдилар. Айтинг мен нима қилай? Жуда қийналиб кетдим, кучим етмаяпди, онамни инсофга чақиришимга ёрдам беринглар.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз фақат дуо қилинг. Дуо қилиш дегани бир-икки дақиқа дуо қилиб қўйиш дегани эмас. устозларимиз бирор инсон билан кўришмоқчи ва уни тўғри йўлга чақирмоқчи бўлсалар, кечаси билан ибодат қилиб, унинг қалбига ҳидоят беришини сўраб чиқар эдилар. Ҳафталаб ҳаққига дуо қилиб чиққанлари бўлган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat